Ҳар бир мурожаат тегишли базага киритилиб борилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси “Muloqot” мобиль иловаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси Матбуот хизмати хабар берди.
“Muloqot” мобиль иловаси ҳар бир фуқарога реал вақт режимида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаатларни осон ва тезкор юбориш имкониятини беради. Иловадан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин.
Мобиль илова мурожаатчиларнинг шахсга доир маълумотлари ва шахсий ахборотларини ошкор этилмаслиги ҳамда зарур хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумат фойдаланувчиларини идентификация қилиш Ягона тизими (OneID) билан интеграциялашган.
Мурожаатни жўнатишда унга тегишли файлларни (расмлар ёки ҳужжатлар) қўшиб жўнатиш, мурожаат билан боғлиқ объект жойлашган ерни картада кўрсатиш мумкин.
Ҳар бир мурожаат тегишли базага киритилиб борилади.
Иловадан ҳозирча Android операцион тизими учун beta режимида фойдаланиш мумкин. Бир гуруҳ журналистларга синов ҳолатида ишлатишга берилган.
Яқин кунларда “Muloqot” иловасидан барча фойдаланиши мумкин бўлади.

Фирдавс БЕК