...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Турсунов шифохонада даволанаётгани хабар қилинди


12:15, 06.04.2018 Жамият
 8 974

Анвар қори Турсунов илми, маърифати, савияси ва маданияти, кескир сўзлари билан халқ орасида катта ҳурматга эга қорилардан саналади.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакилиллиги бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов  бугун, 6 апрель куни бетоблиги сабаб жума намози маърузасида иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу маълумот “Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари орқали етиб келди.
 
Таҳририятимиз ходимлри Анвар қори Турсунов имом-хатиб лавозимида 2015 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Тошкентдаги “Минор” жоме масжиди билан алоқага чиқди. Гўшакни кўтарган масжид ходимларидан бири қори ҳақиқатан ҳам бугунги жума маърузасида иштирок этмаслиги, даволанаётганини маълум қилди.
 
Хабар қилинишича, Анвар қори Турсунов бир неча кун аввал Тошкентдаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Айни дамда унинг саломатлиги яхши, хавотирга ўрин йўқ. Унинг қайси шифохонада даволанаётганини билсак-да, қорининг ҳузурига бўладиган ташрифлар сони кескин ортиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда ошкор этмасликка қарор қилдик.
 
Анвар қори Турсунов илми, маърифати, савияси ва маданияти, кескир сўзлари билан халқ орасида катта ҳурматга эга қорилардан саналади. Унинг ҳар бир маърузаси тиллардан дилларга етиб боради.
 
Фурсатдан фойдаланиб, туҳририятимиз номидан Анвар қори Турсуновга мустаҳкам соғлик тилаймиз. 

Теглар:Анвар қори Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар