“Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика ташкилотларига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади.
Қарор пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Унга кўра, “Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси экспортга хорижий валютада норезидентларга биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича сотилади.
“Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика ташкилотларига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади.
Шунингдек, хорижий харидорлар ҳамда республика ташкилотлари томонидан пахта толасини сифати ва оғирлиги бўйича якуний қабул қилиб олиш пахта терминалларида амалга оширилади.
Қарор билан Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш, Пахта толасини биржа савдоларида сотиш, Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.