...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқаси қандай бўлади?


20:21, 14.03.2018 Жамият
 4 202

Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик Марказий Осиё давлатларига жаҳон сиёсий ва иқтисодий тизимига интеграция қилиш имкониятини очиб беради.

Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик: келажакка назар” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
 
Учрашувда ЕИ ва Ўзбекистон ҳукумати аъзолари иштирок этиб, ўз чиқишлари билан иштирок этди ва ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди.
 
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ўзининг Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон алоқалари ҳақида фикрларини билдирди.
 
Норовга кўра, Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик Марказий Осиё давлатларига жаҳон сиёсий ва иқтисодий тизимига интеграция қилиш имкониятини очиб беради.
 
Норов ўз нутқи давомида бугун Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тарихий босқични бошдан кечираётганини ҳамда Ўзбекистоннинг очиқ ва конструктив сиёсати туфайли Марказий Осиёда мутлақо янги муҳит шаклланганини айтиб ўтди.
 
“Марказий Осиёда юзага келган ўта яқин ва ўзаро ишончга асосланган янги минтақавий ҳамкорлик шароитида Европа Иттифоқининг ролини фаоллаштириш талаби юзага келади”, дея таъкидлади сиёсатчи.
 
Шунингдек, у Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик Марказий Осиё давлатларига жаҳон сиёсий ва иқтисодий тизимига интеграция қилиш имкониятини очиб беришини айтди.


 
Тадбир давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг 2019 йилда қабул қилинадиган янги Стратегиясини ишлаб чиқиш доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон томон Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Ҳамкорлик ва шериклик тўғрисида янгиланган битимни ишлаб чиқиш ва тез фурсатда имзолаш бўйича биргаликда иш олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.
 
Европа Иттифоқининг минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш тарафдори эканлигини, шунингдек, ЕИ Кенгашининг 2019 йил сўнггига қадар ўзаро манфаатлар, умумий ёндашувлар ва қадриятларни инобатга олган ҳолда янги Стратегияни ишлаб чиқиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
 
Тадбирда сўзга чиққан ЕИ махсус вакили Ўзбекистоннинг қўшнилар билан муносабатини ижобий баҳолади.
Икром Раҳмон

Теглар:Европа Иттифоқи Ўзбекистон Норов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар