Курс ўзгаргандан сўнг автомобиль харид қилиш, халқаро авиачипталар баҳоси ва алоқа операторларнинг хизмат кўрсатиш нархи қандай аҳволда бўлади?
Унда валюта сиёсатига оид янгиликлар, амалга оширилаётган амалиётлар хусусида пайдо бўлган айрим тушунмовчиликлар ойдинлаштирилмоқда.
Бундан олдинги хабарларимизда анжуман доирасида билдирилган аҳолидан сотиб олинган валюта миқдори, долларнинг сўмга нисбатан белгиланган янги курсининг пасайиши ва бошқа пул-кредит масалаларига оид фикрларни баён этган эдик.
Валюта сиёсатига оид масалалар юзасидан анжуманда билдирилаётган айрим фикр-мулоҳазаларни тақдим этишда давом этамиз...
Валюта сиёсатидаги ўзгартиришлардан сўнг автомобиль харид қилиш, халқаро авиачипталар баҳоси ва алоқа операторларнинг хизмат кўрсатиш нархи қандай аҳволда бўлади?
Маълумки, юқорида тилга олинган хизматлар ҳақи ва товарлар эски курс баҳосида қолган эди. Энди нима бўлади?
Ушбу саволларга анжуман ташкилотчилари шундай жавоб қайтаришди:
– Нархлар — миллий валютада белгиланади! Хорижий валюталар курснинг ошиши 8100 сўмга чиқса ҳам уларнинг одатдаги сарф-харажатлари ошгани йўқ. Мобил алоқа корхоналарининг харажатлари Ўзбекистонда айрим ҳолатлардагина валютага нисбатан амалга оширилади.
Уларнинг аксарият харажатлари сўмда. Солиқларнини ҳам сўмда тўлашади, ойлик маошларни ҳам миллий валютамизда тўлашади. Фақат ускунани хориждан хорижий валюта ҳисобига олиб келишади. Демак, уларнинг хизмат кўрсатиш нархлари шу ҳолатда қолади.
Аниқроғи, компанияларнинг харажатлари кескин равишда ошмаган, шу сабаб доллар курсининг 4210 сўмдан 8100 сўмга кўтарилиши — уларнинг хизмат нархлари оширилишига асос бўлмайди!
Айнан шу асослар янги автомобиллар хариди ва халқаро авиачипталар нархига таъсир этиши, тўғрироғи таъсир этмаслиги мумкин.
Азиз ўқувчилар, валюта сиёсатига оид масалалар бўйича янгиликларни билиш учун бизнинг саҳифаларимизни кузатишда давом этинг...