...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имтиҳонсиз Украина ОТМлари талабаси бўлганлар ўқишни бошлади. Бу имконият сизда ҳам бор!


12:36, 14.09.2017 Реклама
 6 819

Сизда ҳам Украина ОТМларига ҳеч қандай имтиҳонларсиз кириш истаги пайдо бўлдими?

Реклама
 

Мана, бир ойдирки, Украина Республикаси олий таълим муассасалари ўзбекистонлик йигит-қизларни имтиҳонсиз ўқишга таклиф қилаётгани ҳақида туркум хабарлар бериб бордик.
 
Украинадаги энг нуфузли 7 та ОТМга қабул жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этсада, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган бир қанча ўзбекистонлик ёшларнинг биринчи гуруҳи аллақачон Украина ОТМларига жойлашишга улгурдилар.
 
8 сентябрь куни Украина ОТМларида ўқиш истагини билдирган 11 нафар йигит-қиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Украинага йўл олдилар.


 
Уларга Ўзбекистонда 6 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Inside-A” таълим маркази ходимлари ҳамроҳлик қилмоқда.
 
Биринчи гуруҳдан ўрин олганлардан:
 
  • 5 нафари — Мавлуда Алламова, Динара Азаматова, Фарангиз Худоёрова, Сухроб Азимов, Ихтиёр Иззатовлар Харьков миллий юридик университети;
 
  • 5 нафари — Рустам Мағрипов, Отаёр Одилбеков, Дилмурод Намозов, Фаррух Бахтиёров, Рўзимбой Рўзимовлар Харьков политехника университети;
 
  • 1 нафари — Раҳматилла Маҳкаматов эса Украина стоматология тиббиёт академияси талабаси бўлди.
 
Украинага етиб борган талабаларнинг маълум қилишларича, Харьков халқаро аэропортида уларни ОТМлар вакиллари кутиб олган.
 
Талабалар ташрифнинг биринчи кунида меҳмонхонага жойлашишган. Кейинги кунларда ОТМлар фаолияти, таълим жараёнлари, ётоқхона, ОТМ раҳбарияти билан танишишган.
 
Улар учун эртага, 15 сентябрдан олтин давр — талабалик онлари бошланади.


 
Дарвоқе, талабалар Харьковга келганидан 5 кун ўтиб ётоқхонага жойлашдилар. Ётоқхона барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлиб, талабалар бу ерда ўзларини жонажон уйларидагидек ҳис қилишлари шубҳасиз. Ётоқхонада ошхона ва бепул WiFe мавжуд.
 
Ўзбекистондан ўқишга қабул қилинган талабаларнинг 15 кишидан иборат иккинчи гуруҳи 19 сентябрь куни Украинага етиб боради. Улардан 4 нафари Харьков миллий юридик университети, 5 нафари Харьков политехника университети, 6 нафари Харьков миллий тиббиёт университетида ўқиш истагини билдирган ва ўша заҳотиёқ ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинганлар.


 
Қуйида келтирилган видео орқали Харьков миллий юридик университети фаолияти ва дунёнинг турли ҳудудларидан келиб таълим олаётган талабалар ҳаёти билан танишишингиз мумкин.
 

 
Сизда ҳам Украина ОТМларига ҳеч қандай имтиҳонларсиз кириш истаги пайдо бўлдими?
 
Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?
 
Аввало, Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Inside-A” таълим маркази билан боғланинг ва ўзингиз истаган йўналиш бўйича 7 нуфузли ОТМдан бирини танланг.
 
Юридик йўналиш:
  • Харьков миллий юридик университети.
 
Тиббиёт йўналиши:
  • Харьков миллий тиббиёт университети;
  • Харьков миллий фармацевтика университети;
  • Украина стоматология тиббиёт академияси;
  • Киривоград миллий тиббиёт университети.
 
Техника йўналиши:
  • Пётр Василенко номидаги Харьков миллий қишлоқ хўжалиги техника университети;
  • Харьков политехника университети.
 
Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
  • Фуқаролик паспорти нусхаси;
  • Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва унинг иловаси.
Бугунгача “Inside-A” таълим маркази ёрдами билан 350 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар Украина ОТМлари талабаси бўлишга муяссар бўлди.
 
Ўзбекистондаги хизматлар — маслаҳат ва ОТМга йўлланма бериш, ҳужжатларни расмийлаштириш бепул амалга оширилади.
 
Эслатиб ўтамиз, ОТМларда таълим жараёнлари рус тилида олиб борилади. Рус тилини яхши билмайдиганлар учун бепул махсус курслар ташкил этилган. Истовчилар инглиз тилидаги гуруҳларга бўлиниб ўқишлари ҳам мумкин.
 
Таълим икки семестрга бўлинган. Ўқув йили ўртасида — қишда 14 кунлик, ёзда эса 2 ойлик таътил берилади.
 
Талабалар дарсдан бўш вақтларида ишлашлари, амалиёт ўташлари мумкин. Энг муҳими, олий ўқув юртларини битирганларга халқаро даражадаги диплом берилади.
 
Ўқишга қабул қилинувчилар сони чегараланган. Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади.
 
Қўшимча маълумот олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамлар ва манзилга мурожаат қилишлари мумкин.
 
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 158-уй. Мўлжал: метронинг “Новза” (собиқ “Ҳамза”) бекати.
 
Тел.: +998 (97) 769-6405, +998 (97) 769-6403.
 

Ўқишга марҳамат!
 
Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин.

Гувоҳнома №570367

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!