...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда судланганлик сабабли ишга қабул қилмаслик тақиқланади


12:08, 14.09.2017 Жамият
 4 976

Меҳнат кодексининг 6-моддасида меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра ишлаб чиқди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайти хабар берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
 
Меҳнат кодексининг 6-моддасида меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши кўрсатилган.
 
Бироқ амалдаги қонунчиликда шахснинг ўзини ёки яқин қариндошларини муқаддам судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда.
 
Ваҳоланки, амалиётда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш ҳолатлари кузатилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 42-моддасида жазо маҳкумни аҳлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши белгиланган.
 
Қонунда кўзланган мақсадни амалга ошириш учун эса муқаддам судланган, жазони тўлиқ ўтаб келган шахсларни аҳлоқан тузатиш, янги жиноят содир этишининг олдини олиш, ишга жойлаштириш ва нормал ҳаётга мослаштириш масалаларини ҳал этиш лозим бўлади.
 
Лойиҳада Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёхуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилишини тақиқловчи нормани ўрнатиш назарда тутилмоқда.
 
Мазкур масала юзасидан хорижий давлатларнинг қонунчилиги ўрганилди.  Таклиф этилаётган қўшимча ва ўзгартиш, ватанпарвар, ташаббускор, билимли, интилувчан кадрларни бошқарувга жалб қилиш — шахсни меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
 
Қонун лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Янги қонун Меҳнат кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар