...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди жамоат транспортларида Wi-Fi ва кондиционер бўлади


10:49, 27.01.2017 Жамият
 4 046

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси бу йилда кўп йўловчи сиғдира оладиган 70 та автобус ва 140 та Isuzu автобусларини сотиб олишни режалаштирган.

Аввалроқ, пойтахтдаги автобус бекатларига электрон таблолар ўрнатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Электрон таблолар автобусларнинг келиш вақтларини, об-ҳаво маълумотларини ёритиб туради. Бу эса йўловчиларга янада қулайлик яратади.
 
Ҳозиргача бундай таблолар Тошкентнинг 20 та бекатига ўрнатилган. “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси бошқарув раиси Отабек Содиқов Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган матбуот анжумани давомида маълум қилишича, йил сўнггига қадар 100 та бекатга таблолар ўрнатилиши мўлжалланган.
 
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги метро бекатларига яқин жойдаги автобусларнинг сўнгги бекатларини қайта тиклаш мўлжалланяпти. Хусусан, “Беруний”, “Олмазор”,  “Шаҳристон”, “Дўстлик”, “Чорсу” ва “Пахтакор” метро станциялари яқинидаги автобус бекатлари қайта тикланиши кутилмоқда.
 
Бу йилда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси тизимидаги жамоат транспортлари фаолиятида кўплаб ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Яна бир янгилик юртдошларимизга маъқул келиши аниқ. Отабек Содиқовнинг айтишича, шу йил ёз фаслида Тошкентда кондиционерли автобуслар ҳаракатланишни бошлаши мумкин. “Ўзавтосаноат” ва MAN Auto-Uzbekistan ишлаб чиқараётган MAN автобусларига кондиционерлар ўрнатилмоқда.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси бу йилда кўп йўловчи сиғдира оладиган 70 та автобус ва 140 та Isuzu автобусларини сотиб олишни режалаштирган.
 
Бундан ташқари, жорий йил ўрталарига келиб, Тошкент шаҳридаги автобусларга бепул интернет тармоғига уланиш имконини берувчи Wi-Fi ўрнатиш мўлжалланган.
Дурдона Расулова

Теглар:Автобус Тошшаҳартрансхизмат Жамоат транспорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар