“France Football” журнали Халқаро футбол федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик ниҳоясига етганлигини маълум қилди.
“Mundo Deportivo” нашрининг маълум қилишича, “France Football” ва ФИФА бир неча ойлардан бери “Олтин тўп” мукофотини топшириш масаласини муҳокама қилишган. Тахминларга кўра, “Олтин тўп” мукофотини яна “France Football” журнали якка ўзи топшириши мумкин. Халқаро футбол федерацияси ҳам алоҳида совға тайёрлаши кутилмоқда.
“France Football” “Олтин тўп” мукофотини 1956 йилдан буён тақдим этиб келади. ФИФА ҳам 1988 йилдан буён “Йил ўйинчиси” мукофотини жорий этганди. 2010 йилда эса журнал ноширлари ва ФИФА ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланди. Унга кўра, Халқаро футбол федерацияси миллий терма жамоалар мураббийлари, терма капитани ва ОАВ ходимлари ўртасида овоз бериш йўли орқали “Олтин тўп” мукофотини ўз эгасига топширарди.