Банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари ўз кучини йўқотди.
Хабарда айтилишича, банк муассасасига мижозларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотган.
Эндиликда мижозлар банк муассасасига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз тижорат банкларининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз киришлари мумкин.