...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди банкларнинг эшигини “тепиб” кирамиз


17:53, 17.05.2018 Жамият
 15 048

Банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари ўз кучини йўқотди.

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 декабрь) ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот хизмати” канали маълум қилди.
 
Хабарда айтилишича, банк муассасасига мижозларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотган.
 
Эндиликда мижозлар банк муассасасига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз тижорат банкларининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз киришлари мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Банк паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар