Шу ерда биринчи марта Эммануэл Макрон билан танишади – Эммануэл эса унинг ўқувчиси эди.
Франция янги президентининг рафиқаси – Бриджит Мари-Клод Макрон 1953 йил 13 апрелда Франциянинг Амьен шаҳрида дунёга келди. Оиладаги олти нафар фарзанднинг энг кенжаси бўлган. Бриджитнинг оиласи қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
1974 йилда 21 ёшли Бриджит Андре Луи Озьер исмли банкирга турмушга чиқади ва кетма-кет учта фарзандли бўлади. Бриджит Озьер диний мактаблардан бирида француз ва лотин тиллари ўқитувчиси вазифасида ишлайди. Шу ерда биринчи марта Эммануэл Макрон билан танишади – Эммануэл эса унинг ўқувчиси эди.
17 ёшида ота-онаси Эммануэлни Парижга таҳсил олишга юборадилар. Сафар олдидан қатъиятли ўспирин Бриджит Озьернинг ёнига келиб, ўқитувчисига сафардан қайтгач, албатта, унга уйланишга ваъда беради. Йигит гапида турди, ўқишдан кейин Эммануэл Бриджитнинг турмуш ўртоғи Андре Луи Озьер билан ажрашишига эришади ва 2007 йилда собиқ ўқитувчисига уйланади.
Турмуш қурганларида Брижитнинг ёши 54да эди. Бу ёшда эса лэди Макрон бошқа фарзанд кўра олмасди. Макрон буни яхши тушунди ва рафиқасига аввалги турмушидаги фарзандлари билан яшашга рухсат берди. Эндиликда эса Бриджит набираларни тарбиялашда меҳрибон буви ролини бажармоқда.