Сўроқ вақтида гумонланувчилар президентга суиқасд режасини 62 ёшли собиқ тадбиркор тузганини айтишган
Ҳибсга олинганлар Франция президентига суиқасд уюштиришни мақсад қилганини тан олган. Улар Биринчи Жаҳон урушининг тугаганига 100 йил тўлгани муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирлар вақтида пичоқ билан ҳужум қилмоқчи бўлган.
Ҳибсга олинганларнинг барчаси ҳам бу ишга алоқадор бўлмаган. ОАВ берган маълумотга кўра, улардан икки нафари тезда қўйиб юборилган.
Сўроқ вақтида улар президентга суиқасд режасини 62 ёшли собиқ тадбиркор Жан-Пьер тузганини айтишган. Ҳужум 7 ноябрь куни Макрон Шарлевиль-Мезьер шаҳридаги тадбирда иштирок этаётган вақтда амалга оширилиши керак бўлган.
Полиция Жан-Пьернинг автомобилини текшириб, ундан ҳужум вақтида фойдаланиш учун мўлжалланган пичоқни топган.