Қиролича ҳақидаги фактлар ҳаммани қизиқтириши табиий.
Бугун, 21 апрель куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг 92- туғилган кунини нишонлайди.
Қиролича 1926 йил 21 апрелда туғилган бўлиб, бу кунни у алоҳида тантаналарсиз ўтказади. Бунинг сабаби Елизавета II анъанага кўра, иккита туғилган кунни нишонлайди. Расмий нишонлаш июнь ойининг иккинчи шанбасида бўлиб ўтади. Унда парад ва сайл уйюштирилиди.
2015 йил сентябрда Елизавета II қиролича Викториянинг тахтда бўлиш муддатинидан ўтиб кетиб, Қироллик тарихида энг кўп ҳукмронлик қилган монархга айланди.
2016 йил 13 октябрда Тайланд қироли Пумипом Адульятед вафот этгач, дунёда энг кўп муддат тахтда ўтирган монархга айланди.
Ўтган йилнинг 6 февралида Елизавета ҳукмронлигининг 65 йиллигини нишонлади. У қироллик оиласи вакиллари орасида “сапфир” юбилейини нишонлаш насиб қилган илк монархга айланди.
Елизавета 1947 йил Филип Маунтбаттенга турмушга чиққан. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бўлган.
Қиролича шахсий котибасининг айтишича, фақатгина Филип Елизаветага “овозингни ўчир” дея олган.
Қиролича Елизавета II 1953 йил 6 февралда отаси Георг VI вафотидан сўнг тахтга ўтирган. Ўша вақтда у турмуш ўртоғи Филип билан Кенияда бўлган ва Буюк Британия қироличаси деб эълон қилинган.
Қироличанинг расмий унвони, “Елизавета II Ҳазрати олиялари ҳудонинг инояти билан Бирлашган Қироллик ва Шимолий Ирландия, унинг бойликлари ва ҳудуди қироличаси, Ҳамдўстлик раҳбари ва имон ҳимоячиси”
Елизавета II даврида мамлакатнинг 12 нафар Бош вазири, 7 нафар Рим папаси, 7 нафар Кентерберри архиепископи алмашган.
Зоти олиялари мамлакатда ҳукмронлик қилади аммо бошқармайди. Қиролича сиёсатга аралашмайди. Шу билан бирга, мамлакатдаги барча қарорлар унинг номидан қабул қилинади.
Бутун ҳукмронлиги даврида қиролича Бош вазир Маргарет Тетчер билан мураккаб алоқаларда бўлган. “Миссис Тетчер айтганимларимни ҳечам эшитмайди”, деган эди Елизавета.
Буюк Британияда фуқаролик паспортлари Қиролича номидан берилади. Шу сабабдан Елизавета II нинг паспорти йўқ.
1970 йилдан бери қиролича Елизавета II халқ билан мулоқот қилгани чиқиб туради. “Агарда мени кўриб туришмаса, менинг борлигимга ишонмай қўйишади”, дейди унинг ўзи.
Британия монархларининг асосий қароргоҳи Букингем саройи Елизавета II га қарашли эмас. Саройга у миллат номидан эгалик қилади.
Қиролича шляпа киймаганда рўмолни рус бувижонлари каби ўраб олади.
Қироллик оиласи Елизавета II вориси фойдасига тахтдан воз кечиш нияти йўқлишини тасдиқлайди. Қиролича ҳукмронлигини ҳаёт масаласи деб атайди.
1986 йилда дунёдаги машҳур “Burke’s Peerage” генеологик ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Елизавета II Муҳаммад (с.а.в.)нинг авлоди, хусусан, шажара бўйича, 43-авлоди ҳисобланади. Бу ҳақда батафсил маълумотни хабар қилган эдик.

Суннатилла Абдуллаев