Жорий йилнинг 2 июнь куни бўлиб ўтиши кутилаётган Ўзбекистон-Экваториал Гвинея халқаро ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.
Экваториал Гвинея футбол федерацияси бош котиби Тадео Нсуе Онва имзолаган хатда айтилишича, Африка Конфедерациясининг йўриғига кўра Африка Миллатлар Кубогининг саралаши доирасида ўтказилиши керак бўлган Экваториал Гвинея-Бенин ўйини 3 июнь куни ўтказилиши мумкин. Шу сабабли Экваториал Гвинея Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Тошкентга кела олмаслигини маълум қилди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон-Экваториал Гвинея учрашувига сотилган чипталарни қайтариб олиш масъулиятини ўз бўйнига олади.