...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда қайд этилган ёнғинларда уч киши нобуд бўлди


13:13, 31.05.2016 Жамият
 2 284

Болаларнинг шўхлиги сабаб молхонада чиққан ёнғин сабаб болалардан бири куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 207 та ёнғин қайд этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ёнғир хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 8 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 973 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 988 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
 
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи фуқаро Э.Абдуллаевнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
 
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро М.Раҳимовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр  майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 
 
Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро М.Алиевнинг молхонасида ёш болаларнинг шўхлиги (олов билан ўйнаши) оқибатида ёнғин содир бўлиб,  молхонанинг 60 кв метр майдонда ҳамда қўшнисининг молхонасини 20 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.  Ёнғин оқибатида уй эгасининг набираси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Теглар:Ёнғин ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар