...
МЕНЮ
ONLINE TV

Экспертлар 2018 йилда кутилаётган 10 хавфни маълум қилди


18:24, 05.03.2018 Олам
 21 078

Мутахассислар барча соҳани таҳлил қилиб, ўз тахминларини билдиришди.

Economist Intelligence Unit (EIU) мутахассислари фикрларига кўра, ҳозирда компаниялар глобал иқтисодиётнинг қудрати ва геосиёсий кенглик, молиявий ва амалий номутаносибликлар билан боғлиқ хавфларга тўқнаш келмоқдалар.
 
Мутахассислар ўзларининг янги ҳисоботларида жаҳон иқтисодиёти ва компаниялар дуч келаётган 10та хавфнинг рўйхатини тузиб чиқишди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.


 
Ҳисоботда таҳлилчилар жаҳон иқтисодиёти жорий йилда ҳам кучли бўлишини айтмоқдалар. АҚШ жаҳон иқтисодиёти локомативи сифатида қолади, Хитойнинг эксперт, истеъмол ва инвестицияси юқорилигича қолаверади.
 
Ҳомашё нархи, уни экспорт қилувчи, иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатлар учун асосий туртки бўлади.
 
Мутахассислар 2018 йилда жаҳон иқтисодиёти 3% ўсишини тахмин қилмоқдалар.
 
Шунга қарамай, қуйида жорий йилда жаҳон иқтисоди учун асосий 10 та хавф ҳақида батафсилроқ тўхталамиз:
 
1. Йирик фонд бозорларидаги давомли пасайишлар жаҳон иқтисоди барқарорлигига путур етказади.
 
Жаҳон фонд бозорларида жорий йилнинг февраль ойидан бери давомли ўсиш кузатилмоқда, дейди кузатувчи мутахассислар. Бу ўсиш тез орада кескин пасайиш бошланишига олиб келиши мумкин.
 
Мутахассислар жаҳон иқтисодиёти янги фазага киришини, унда марказий банклар ўсишнинг юқори суръати сабабли янги монетар сиёсат юритишини тахмин қилмоқдалар. Банкларнинг монетар сиёсати беқарорлик ва ноаниқликларнинг ўсишига олиб келади.
 
2. АҚШнинг протекционистик чоралари сабабли жаҳон савдосида тушкунлик юз тутади.
 
Мутахассислар, 2018-2019 йилларда савдонинг жиддий ўсиши ва бу ўсиш ривожланаётган бозорлар экспортининг кўпайиши ва Хитой иқтисодининг ўсиши кабиларни рағбатлантиришини тахмин қилмоқдалар.
 
Дональд Трамп маъмуриятининг протекционистик нутқи нисбатан аниқ ҳаракат ва чораларга айланиши тахминлари  мавжуд.
 
Ўз навбатида, ҳар қандай протекционистик чоралар фақатгина Шимолий Америка ва Хитой савдосига салбий таъсир ўтказмайди.
 
Бундай чоралар киритилган тақдирда товарлар нархи кўтарилади ва бу жаҳон товар айланмаси қисқаришига олиб келади.
 
3. Жанубий-Хитой денгизидаги ҳудудий тортишувлар ҳарбий ҳаракатларга олиб келади.
 
Жанубий-Хитой денгизидаги ҳудудий тортишувлар биринчи йил давом этаётгани йўқ. Хитой бу ҳудудларда сунъий ороллар қуриш ҳаракатларини фаол олиб бормоқда.
 
Мутахассислар минтақадаги вазият узоқ муддат кескинлигича қолишини таъкидламоқдалар. Агарда, ҳарбий тўқнашувлар бошланса, бу минтақа ва ҳатто, жаҳон иқтисодиёти учун ҳалокатли бўлиши айтилмоқда.
 
4. Жаҳон иқтисодиёти ўсиши 4% дан ошади.
 
Баъзи бозорлардаги ўсишнинг кучайиши умумий жаҳон иқтисодий ўсиши мустаҳкамлашувини англатади.
 
2017 йилда иқтисодий маълумотлар жаҳоннинг кўпгина минтақаларида жиддий ўсиш ҳолатини кўрсатди. Бу 2018 йилда кучли сакрашни тахмин қилишга асос бўлди.
 
Умумий жиҳатдан мутахассислар жаҳон иқтисодини 4% эмас 3% ўсишини тахмин қилмоқдалар.
 
Шу билан бирга, ўсиш 3% дан кўпроқ ўсиш хавфини билдирмоқдалар.
 
Агар жаҳон иқтисоди ўсиши 4% дан кўп бўлса, бу 2010 йилдан бери энг юқори ўсиш суръати бўлади.
 
5. Йирик киберҳужумлар корпорациялар ва ҳукуматлар фаолиятига зарар етказади.
 
Мутахассислар киберҳужумларнинг янги даражага кўтарилишидан хавфсирамоқдалар. Корпорациялар ва ҳукуматлар уларни эплай олмайдилар ва узоқ вақт мобайнида уларнинг таъсир доирасида қоладилар.
 
Инфратузилма киберҳужумлар туфайли хавф остида қолиш эҳтимолини таъкидламоқдалар.
 
6. Хитой узоқ муддатли тушкунликни кечиради.
 
Умуман олганда, 2018 йил Хитой иқтисодийти учун юқори суръатли ўсиш йили бўлади. Фақатгина Хитой бу ўсишни қанча муддат тутиб туриши ҳақида саволлар мавжуд.
 
Агарда ўсиш суръати туша бошласа, бу нафақат Хитой иқтисодига, балки бошқа минтақаларга ҳам таъсир қилади.
 
7. Корейс яриморолидаги йирик ҳарбий қарама-қаршиликлар.
 
АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги кескин муносабатлар 1953 йил Корейс уруши тугаганидан бери давом этмоқда.
 
Дональд Трамп ҳокимиятга келиши билан Шимолий Кореяга нисбатан босим ўткирлашди.
 
Агарда иш қуролли можарогача етиб борса, унинг натижаси нафақат Корея яриморолида, балки бутун дунёда сезилади.
 
8. Яқин Шарқдаги воситали можаролар тўғридан-тўғри қарама-қаршиликга айланади ва бу жаҳон энергетика бозорини “портлатади”.
 
Саудия Арабистони ва Эрон рақобатчилиги бир неча ўн йилдан бери давом этмоқда.
 
Мутахассислар таъкидлашича, минтақадаги вазият охирги пайтларда ўткирлашган ва янада кескинлашиб бормоқда.
 
Мамлакатлар икки қутб атрофида гуруҳларга ажралмоқда.
 
Энг ёмон ҳолда можаро очиқ даврга киради,  қуролли қарама-қаршилик бошланиб, дунёнинг қолган қисмига таъсир қилади. Негаки, Яқин Шарқ кўпгина бозорларга асосий ҳомашё етказиб берувчи ҳисобланади. Агар қуролли тўқнашув бошланса, ҳомашё етказиб бериш тўхтаб қолади.
 
9. ОПЕКнинг нефт қазиб олишни камайтириш тўғрисидаги келишуви бузилса, нефть нархи сезиларли пасаяди.
 
2017 йил охирида ОПЕК ва Россия нефт қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги битимни 2018 йилда ҳам давом еттиришга келишиб олдилар.
 
Мутахассислар томонлардан кимдир битимни бузиши мумкинлигини таъкидламоқдалар.
 
Ўз навбатида бу бозорда нефтнинг талаб даражасидан ортишига олиб келади.
 
Натижада нефт нархлари яна пасая бошлайди. Нефт нархлари 2014-2016 йиллардаги пасайишдан сўнг яқиндан бошлаб тиклана бошлаган.
 
10. Кўнгина мамлакатлар Евроиттифоқдан чиқишга қарор қиладилар. Мутахассислар Грециянинг ЕИдан чиқиш истиқболи юқорилигини таъкидламоқдалар.
 
ЕИдан чиқишга қарор қилган мамлакатлар миллий валюта девальвацияси билан боғлиқ жуда қийин иқтисодий даврни бошдан кечирадилар.
 
Таҳлилчиларнинг айтишича, жаҳон иқтисодиёти чуқур инқироз ҳолатига келиб қолиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:иқтисодиёт инқироз ОПЕК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!