...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эфиопияда жангарилар томонидан 200дан ортиқ киши ўлдирилди


10:29, 18.04.2016 Олам
 3 118

Жанубий Суданлик жангарилар Эфиопия ҳудудига бостириб кирдилар.

Жанубий Суданлик жангариларнинг Эфиопия ғарбида уюштирган ҳужумлари натижасида 208 киши ҳалок бўлди ва 75 киши жароҳат олди.  Жангарилар 108 нафар болани асирга олдилар.  Айни дамда мамлакат қуролли кучлари оммавий қирғин уюштирган террористларни қидирмоқдалар,  дея “The Guardian” хабар бермоқда.
 
Ҳужум Жанубий Судан билан чегарадан 50 километр узоқликда жойлашган Гамбела шаҳрига уюштирилди.  Мазкур ҳудудда жанубий суданлик 284 минг муҳожир истиқомат қилади, улар фуқаролар уруши даврида Эфиопияга қочиб ўтганлар.
 
Жанубий Судандаги сиёсий ва этник можаролар 2013 йилнинг декабрида бошланган. Можарода динка ва нуер этник гуруҳлари иштирок этмоқда.  Мамлакат Президенти Салва Киир динкалар вакили ҳисобланади ва у давлат тўнтариши ўтказишни ташкиллаштиришда вице-президент Риек Машарни айблаб чиқди.
 
Маълумот ўрнида, Жанубий Судан дунёдаги энг ёш давлат ҳисобланади. Мазкур давлат 2011 йилнинг июлидаги референдум натижаларига кўра, мустақил деб эълон қилинган.  Референдум ҳукумат ва Судан Халқ озодлик ҳаракати ўртасида 22 йил давом этган фуқаролик урушига чек қўйди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Жанубий Судан Эфиопия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!