...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


00:37, 18.04.2016 Олам
 8 247

Сурияда давом этаётган нотинч вазиятга қарамасдан парламент сайловлари ўтказилди, Ҳиндистонда жазирамадан одамлар ҳалок бўляпти...

Кўз очиб юмгунча яна бир ҳафта ўтди. Ўтган ҳафта мобайнида дунё бўйлаб кўплаб воқеалар содир бўлди. Сайтимиз орқали уларнинг баъзиларини ёритдик. Қуйида ҳафта воқеалари ичидан бир нечтасини танлаб олдик ва уларни суратларда эътиборингизга ҳавола этамиз.

ДАИШ чангалидан озод этилган Суриянинг тарихий Пальмира шаҳрини миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Россия армиясининг сапёрлари шаҳарни миналардан тозалаш операциясида қатнашмоқдалар. Ҳозиргача 1.500 дан ортиқ мина зарарсизлантирилган. Суратда россиялик сапёр қўлидаги “ўлжаси” билан. 2016 йил 10 апрель.



Македония ва Греция чегарасидаги муҳожирлар лагерида 500 нафар муҳожир ва мигрантлар македониялик чегарачиларга қарши намойишлар ўказаздилар. Македония ҳарбийлари муҳожирларга қарши кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди. Суратда тўқнашувдан қочган мигрант нафас ростламоқда. 2016 йил 10 апрель.



Суриянинг Алеппо шаҳридан унча узоқ бўлмаган, оппозиция назорати остидаги ал Майсар шаҳарчасига уюштирилган авиазарбалар кўплаб турар жойларни вайрон қилди. Суратда вайроналарни кўздан кечираётган маҳаллий фуқаро. 2016 йил 11 апрель.



Грециянинг Идомени қишлоғидаги муҳожирлар лагерида ёмғир остида соябон тутган мигрант олов ёқиб, овқат пиширишга ҳаракат қилмоқда. 2016 йил 11 апрель.



Сурияда нотинч вазиятга қарамасдан парламент сайловлари ўтказилди. Мамлакат бўйлаб етти мингта сайлов участкалари ташкил этилди. Сурия фуқаролари сайловларда фаол қатнашдилар. Суратда аёллар сайлов қутисига сайлов варақаларини ташламоқдалар. 2016 йил 13 апрель.



Жорий йилнинг апрель ойи бошидан буён Ҳиндистонда жазирама иссиқдан 130 дан ортиқ одам вафот этди. Мамлакатнинг баъзи штатларида ҳаво ҳарорати деярли 50 градус иссиқликкача кўтарилди. Суратдаги одам жазирама иссиқдан ҳимояланиш учун юзини мато билан ўраб олган олган. 2016 йил 13 апрель.



ДАИШ террористик ташкилоти жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳрида жойлашган икки минг йиллик меъморий ёдгорлик “Худо дарвозаси”ни бузиб ташладилар. Мазкур дарвоза қадимий оссурияликлар шаҳри Ниневияга кириш йўли ҳисобланган. Ниневия ўз даврининг энг катта шаҳарларидан бири бўлган. Суратда дарвозанинг олдинги ва бузилган кўринишлари тасвирланган. 2016 йил 13 апрель



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 2016 йил 14 апрель.



Япониянинг Кюсю оролидаги Кумамото префектурасида 14-16 апрель кунлари иккита кучли зилзила юз берди. Ер қимирлаши натижасида минглаб одамлар жароҳатланди, кўплаб ҳудудларда маҳаллий аҳоли ичимлик суви танқислиги ва электр энергияси етишмовчилигидан азият чекмоқда. Суратда зилзила натижасида ўпирилиб кетган ер тасвирланган.



Рим папаси Франциск I Грециянинг Лесбос оролига ташриф буюрди. Мазкур орол муҳожирлар билан боғлиқ инқирознинг тимсолига айланган. Лесбосда минглаб муҳожирлар истиқомат қилмоқда. Суратда Рим папаси ва ундан ёрдам сўраётган муҳожирлар тасвирланган. 2016 йил 16 апрель.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!