Ёнғин чиққан жамоат транспорти носоз ҳолатда бўлгани айтилмоқда.
Истанбул марказидаги Топкапи марказий автобус станциясида метробус ёниб кетди. Бу ҳақда “Haber7.com” ёзмоқда. ОАВ тарқатган дастлабки маълумотларга қараганда, мазкур жамоат транспорти носоз ҳолатда бўлган.
Катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган метробусда чиққан ёнғинни видео тасвирларга олишга улгурган йўловчилар ва ҳайдочилар уни ижтимоий тармоқларга жойлашга улгуришди. Айтилишича, ушбу носоз метробусдан йўловчилар бўлмаган. У таъмирлаш учун метробуслар тураргоҳига олиб кетилаётган бўлган. Олов метробуснинг мотор қисмидаги носозлик сабаб чиққани аниқланди.
Ёнғин натижасида Топкапи атрофи қора тутунга бурканди, йўлда тирбандлик юзага келди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.