...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “Реал” Парижга, “Барселона” Лондонга боради


16:47, 11.12.2017 Спорт
 3 219

Демак, бизни қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 11 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқич учрашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган жамоалар ўзларининг нимчорак финалдаги рақиблари номини билиб олишди.
 
1/8 финали жуфтликлари билан танишинг:
 
"Ювентус" - "Тоттенхэм"

"Базель" - "Манчестер Сити"

"Порту" - "Ливерпуль"

"Севилья" - "Манчестер Юнайтед"

"Реал" - "ПСЖ"

"Рома" - "Шахтёр"

"Челси" - "Барселона"

"Бавария" - "Бешиктош"
 
Гуруҳ босқичида биринчи ўринни олган жамоалар 1/8 финалнинг биринчи ўйинини сафарда 13/14 ва 20-21 февраль кунлари ўтказадилар.
 
Жавоб учрашувлари 6/7 ва 13/14 март кунлари бўлиб ўтади. Финал 26 май куни Украина пойтахти Киевда бўлиб ўтади.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЕЧЛ 1/16 финал босқичи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!