...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Олий суд раиси ва мамлакат бош прокурори ўзгарди


16:42, 11.12.2017 Олам
 2 294

Кайрат Кожамжаров, бунгача Давлат хизмати ва Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги раиси лавозимида ишлаган.

Бугун, 11 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратурасида раҳбарлар ўзгарди. 

Жумладан, Кайрат Кожамжаров Қозоғистон Республикасининг Бош прокурори  лавозимига тайинланган. Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултан Назарбоев, унинг номзодини тасдиқлаш учун Сенатга таклиф киритган.

Бу борадаги таклифни депутатлар бир овоздан маъқуллашди. Кайрат Кожамжаров, бунгача Давлат хизмати ва Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги раиси лавозимида ишлаган. 

Tengrinews.kz. нашрининг хабар беришича, аввалги, Бош прокурор Жакип Асанов Қозоғистон Республикаси Олий суд раислигига тайинланган.
Обил Сафаров

Теглар:Қозоғистон Бош прокурор Кайрат Кожамжаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!