...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эбола вирусининг янги хавфли тури аниқланди


09:58, 06.05.2017 Олам
 2 516

Эбола вирусининг янги тури жуда жиддий, лекин янги вакцина ва тезкор жавоб тадбирлари уни самарали тўхтата олади.

Эбола вирусининг тарқалиши 2013 йил декабрда бошланган ва Гвинея, Сьерра-Леоне, Либерияда 11 минг 300 кишини ҳаётдан олиб кетганди. Шунда минглаб кишилар соғлиғини ўйлаб вирус тарқалган жойларни тарк этишган.
 
Гвинея ҳукумати пойтахтда вирусга қарши бирлашмалар ташкил қилиб, алоҳида-алоҳида кураш олиб борди ва бартараф этишга эришди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Маргарет Чан бунинг учун Гвинея ҳукуматига ташаккур билдирди, аммо эҳтиёткорлик ва огоҳлик зарурлигини таъкидлади.
 
“Олимлар ҳануз Эбола вирусининг асоси қаердалигини аниқлай олишмаяпти. Шунинг учун ундан қочиб қутулиб бўлмаяпти. Катта клиника тармоқлари бу вирусга қарши “ҳалқа” ва “гуруҳ” методларини қўллашмоқда. 2015 йилда Гвинеяда 6.000 киши вакцина тестини топширди. Вакцинанинг дастлабки ҳимояси билан врачлар изоляция ва карантин орқали уни бартараф этишган”, дейди Чан.
 
Дастлаб, 1976 йилда Конго демократик республикасида аниқланган Эбола вирусининг тарқалиш марказлари Шарқий ва Ғарбий Африка ҳудудлари бўлган. 2014 йилда Гвинеянинг жанубий қисмида зудлик билан эпидемияга қарши чоралар кўрила бошланди.
Икром Раҳмон

Теглар:Эбола Гвинея Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!