...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёда ҳар йили 3 миллион киши ифлосланган ҳаво қурбонига айланмоқда


11:32, 27.09.2016 Олам
 2 344

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган интерактив харитада 103та мамлакат аҳолисининг қай даражада тоза ҳавода нафас олаётганини кўрсатиб беради. Харита 2010-2015 йиллардаги маълумотларни ўз ичига олади.

27 сентябрь куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёнинг зарарланган ҳудудлари бўйича интерактив харитасини тақдим этди. Унга кўра, Ер аҳолисининг 92 фоизи ҳавонинг зарарланиш даражаси ҳаддан зиёд ошиб кетган ҳудудларда яшайди.
 
Бундай харитани яратишда дунё бўйлаб жойлаштирилган 3000та спутник ўлчов станцияларидан ёзиб олинган маълумотларга асосланди. Бундай ўлчов станцияларда ҳар бир мамлакат бўйича Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш бошқармаси меъёрлар, ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ касалликлар бўйича маълумотлар сақланади.
 
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жамият саломатлиги ва атроф-муҳит департаменти директори Мария Нера жаҳонда ҳар 9та ўлим ҳолати айнан бинода ёки табиатда ҳавонинг ифлосланиши натижасида рўй беришини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида ташкилот ҳам бир йилда 3 миллион кишининг ўлимига бино ичидаги зарарланган ҳаво сабаб бўлишини эслатди. Бундай ҳолатнинг 90 фоизи ўрта ёки паст даромадли аҳоли яшайдиган мамлакатларда учрайди.
 
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, айни вақтда ҳар ўнинчи киши ҳавонинг тозалиги ўрнатилган стандартларга мос келувчи мамлакатда яшайди. Ҳаво даражаси энг ифлосланган давлатлар Яқин Шарқ ва Осиё ҳудудларига тўғри келади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Атмосфера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!