
Атмосфера “фронти” ўзи билан жуда кўп қор ва кучли шамол келтириши оқибатида ҳаво ҳарорати рекорд даражада тушиб кетди.
Болгария жанубида ҳавфнинг энг юқори, қизил даражаси эълон қилинган. Йўлларда жиддий тирбантликлар келиб чиқмоқда. Ўнлаб аҳоли манзилгоҳлари қор ёғиши натижасида электр энергиясидан узилиб қолган.
“Москва-Париж”, “Бўрон” – атмосфера “фронти” Европада турли номлар олди.
Метеорологларнинг маълумотларига қараганда, шундай ҳаво энг камида пайшанбага қадар сақланиб қолади.
Руминия пойтахти Бухарестда болалар боғчаси, мактаблар ва лицейлар ёпилган.
Хорватияда жиддий автоҳалокат натижасида 17 киши оғир жароҳат олган.
Италия пойтахти Римда ҳарбийлар қорни тозалашга жалб қилинмоқда.
Римнинг қатор районларида қор қалинлиги 10 сантиметрдан ошган. Апеннин шимолида ва тоғларда ҳаво ҳарорати -40 даражагача тушиб кетган.