Камера объективи қизга келиб тўхтаганида у кутилмаганда кўзларини очди.
Гвадалахара черкови маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларни фақат ўз кўриниши ва чиройи билан эмас, балки бино ичида мўмиёланган ҳолда ётган Иносенсия исмли марҳума қизнинг сақланиши билан ҳам машҳур. Афсоналарга кўра, бу қиз католик динига ўтишни истагани учун бундан 300 йил аввал, ўз отаси томонидан ўлдирилган. Иносенсия ўқишни, таълим олишни истаган ва католик мактабига ўқишга кирган. Унинг қароридан жаҳли чиққан отаси қизига бир неча бор пичоқ билан жароҳат етказган. Шундан сўнг, қизалоқнинг танаси мўмиёланган ва унга “муқаддас” деб қарай бошлашган.
Яқинда Гвадалахара черковига ташриф буюрган сайёҳлардан бири бино ичини видеотасвирга олаётиб, ғаройиб ҳолатга дуч келди. Камера Иносенсиянинг устида тўхтаганида қизалоқ кутилмаганда кўзларини очган. (!) Айни тасвирлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, Иносенсиянинг мухлислари дунё бўйлаб янада кўпайиб кетди. Албатта, доимгидек видеотасвирларни томоша қилган тармоқ фойдаланувчилари орасида бу ҳодисани ёлғон дегувчилар, видеотасвирлар турли дастурлар орқали монтаж қилинганини айтаётганлар ҳам топилди. Бироқ Мехикодаги Гвадалахара черковида сокин ухлаётган марҳума Иносенсия ҳақидаги ҳикоя биз сизга сўзлаган афсонада келтирилгандек талқин қилинади.