Черковда Девин Келли томонидан уюштирилган отишма сабаб қурбонларнинг сони 27 кишига етди.
Хориж манбаларида теракт содир этган шахс ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Уларда айтилишича, номаълум кимса Девин Келли бўлиб, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган. Аммо у айни пайтда ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида бўлмаган, яъни бундан олдинроқ вазифасидан озод этилган бўлган.
Аниқроғи, гумон остидаги шахс 2010–2014 йилларда ҳарбий-ҳаво кучлари хизматида энг паст даражадаги унвонда ишлаган. У кейинчалик ишдан озод этилиб, суд қилинган. Аммо нима сабабдан судланганлиги номаълум.
Айтиш керакки, Пентагон вакили унинг ҳарбий авиацияда хизмат қилганлигини тасдиқламади. “У қайси мақомдаги хизматда ишлагани ҳозирча аниқланмади”, дея маълум қилган Пентагон вакили.
Эслатиб ўтамиз, Сазерденд-Спрингсда содир бўлган отишма сабаб қурбонлар сони 27 кишига етган. Улар орасида ёш болалар ҳам мавжуд. Шунингдек, 20 дан ортиқ киши яраланган.