...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайванда кучли тўфон сабаб минглаб хонадон электр энергиясидан маҳрум бўлди


11:05, 27.09.2016 Олам
 2 240

Тинч океанидаги бу орол Хитойнинг шарқий чегарасидан 150 км узоқликда жойлашган. Оролда 23 миллиондан зиёд одам истиқомат қилади.

Тайвань ороли бу йил ҳособида ўн еттинчи бора кучли тўфон ичида қолмоқда. Бу сафарги тайфун оқибатида юзага келган кучли шамол ва ёмғир сабаб 130 мингдан зиёд хонадон электр энергиясидан маҳрум бўлди. Кейинчалик уларнинг ярмидан кўпида электр таъминоти тикланди. Бироқ Тайчжун шаҳри аҳолиси ҳамон электр таъминоти тикланишини кутмоқда. Баъзи туманларда мактаблар ва иш офислари вақтинчалик ёпиб қўйилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
 
Бугун Тайванда кўплаб автомобиль трассалари ёпиб қўйилди. Шунингдек, темир йўл ҳаракатига ҳам путур етди. Кеча, 26 сентябрь куни бошланган тайфун сабаб маҳаллий авиакомпаниялар бир қатор парвозларни бекор қилган. Тайвань марказий ахборот агентлиги сешанба куни эрталаб 346та йўловчи ва юк ташувчи авиапарвозлар бекор қилингани ҳақида маълум қилди.
 
Аввалроқ, Тайвань Миллий мудофаа вазирлиги томонидан оролга яқинлашаётган тўфон оқибатларини бартараф этиш учун 35 мингдан зиёд ҳарбий сафарбар қилиниб, тезкор штаб тузил эди. Тўфон салбий оқибатларга олиб келган тақдирда, хавфсизлик юзасидан 4 мингга яқин транспорт воситаси, кемалар, 14та вертолёт тайёрлаб қўйилди. Бундан ташқари, бошқарма томонидан орол бўйлаб 92та ҳарбий лагерь яратилди, аҳоли эвакуация қилқинадиган бўлса, айнан шу ерда жон сақлашлари мумкин бўлади.
 
Хитой Халқ Республикаси миллий метеорология бюросининг маълумотига қараганда, тайфун 28 сентябрь куни авжига чиқиб, Хитой чегарасигача етиб келиши мумкин.
Дурдона Расулова

Теглар:Тайфун Тайвань Табиий офат Тўфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!