...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди тадбиркорлар ҳеч нимадан қўрқмаса ҳам бўлади


09:54, 06.05.2017 Жамият
 3 559

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашув ҳолатларининг олди олинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 май куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу фармонга кўра, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
 
- тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилишга доир қонун ҳужжатлари давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан сўзсиз ижро этилишини ўрганиш;
 
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар амалга оширилиши қонунийлигининг мониторингини олиб бориш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашув ҳолатларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар киритиш;
 
- тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантириш;
 
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
 
- тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилиш;
 
- давлат органлари ва ташкилотларидан ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ҳамда бошқа ахборот сўраш ва олиш;
 
- давлат органларининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ йиғилишларида иштирок этиш;
 
- зарур бўлган ҳолатларда ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар