Донецк аэропорти ҳудудида ёлғиз ўғлини йўқотган она уч чақалоқни дунёга келтирди.
Уни туғруқхонадан олиб чиқиш учун жуда кўп одам келди – улар орасида нафақат қариндошлар, балки кўнгиллилар ва унинг ҳалок бўлган 24 ёшли ўғли Дмитрий Ильницкийни таниган ҳарбийлар ҳам бор эди.
Эгизаклар муддатидан аввалроқ дунёга келди, шу туфайли улар тиббиёт муассасасида уч ҳафта назорат остида бўлди. Ҳозир эса чақалоқлар мутлақо соғлом.
“Аёл ўғлининг жасоратини тасдиқлаб, ўзи ҳам қаҳрамон эканини исботлади”, деди бу воқеани изоҳлаб шифокор Юрий Вайсберг.