Иқтисоди энг йирик икки мамлакат 90 кунда ўзаро келишмовчиликни бартараф этмаса, бож ставкалари кўтарилади.
Маълумотларга кўра, навбатдаги маслаҳатлашув вақтида расмий Пекин ва Вашингтон божларнинг бекор қилинишига келишиб олмоқчи.
Оқ уй вакилига кўра, АҚШ президенти ХХР раиси билан учрашувда 1 январдан Хитой товарларига 10 фоизлик божни 25 фоизга кўтармасликка рози бўлган. ўз навбатида Хитой ўзаро савдодаги тенгсизликни қисқартириш учун АҚШ товарларидан кўпроқ сотиб олиш мажбуриятини олган.
Бироқ мамлакатлар 90 кунда музокараларда бирор натижага эриша олмаса Трамп божларни 25 фоизга кўтаради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида G20 саммити бўлиб ўтди.