...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой АҚШдан янги иқтисодий зарбани қабул қилиб олди


11:41, 10.08.2018 Олам
 5 447

Америка савдо уруши оловини кучайтирмоқда.

Аввалроқ, АҚШ айрим Хитой товарларини 34 миллиард долларга тенг 25 фоизли божга тортгани ҳақида хабар берган эдик.
 
АҚШ 25 фоизли бож жорий қилинган Хитой товарлари рўйхатини кенгайтирамоқчи. Божнинг умумий суммаси 50 миллиард долларга етади ва 23 августдан кучга киради.
 
Америка савдо вакиллиги офисининг маълум қилишича, Хитойнинг технология, интеллектуаль мулк ва инновацияларни сотиш сиёсати ва тажрибаси америка савдоси учун оғир юк бўляпти.
 
Аввал бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига йилига 50 миллиард доллар миқдорида қўшимча бож жорий қилишни режалаштирган. Бироқ Америка бизнес олами босими остида 34 миллион долларга тенг бож жорий қилинган.
 
23 август кунидан Хитойдан импорт қилинувчи қуйидаги товарлар қўшимча божга тортилади: мотоцикл, трактор, темир йўллар қурилишида керак бўладиган қисмлар, радиотехник схемалар, мотор ва қишлоқ хўжалик ускуналари.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Савдо уруши АҚШ-Хитой бож 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!