“Эвертон” трансфер ойнасининг охирги куни учта трансферни амалга оширди.
Унга кўра, англияликлар Йерри Мина трансфери учун 30,25 миллион евро тўлади ва 1,5 миллион қўшимча мукофот тариқасида берадиган бўлди. Бунда “Барселона”да қайтиб сотиб олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Шунингдек, португалиялик футболчи Андре Гомеш ҳам бир йил муддатга ижара асосида “Эвертон”да ўйнайдиган бўлди.
Бундан ташқари, “Шахтёр” собиқ ярим ҳимоячиси Бернард ҳам “Эвертон” футболчисига айланди.
Бразилиялик 25 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва 4 йиллик шартнома имзолади. Бернард “Эвертон”да 20-рақамда тўп суради.