...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Мерсисайд” дербисида ғолиб аниқланмади


19:10, 07.04.2018 Спорт
 1 818

Бугунги ўйинни АПЛ тўпурари Муҳаммад Салоҳ жароҳат сабаб ўтказиб юборди.

Бугун, 7 апрель куни Англия премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Ливерпуль” учрашуви бўлиб ўтди.
 
Унда 0:0 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонда ўйнаган “Ливерпуль” жамоаси бу сафар клуб тўпурари Муҳаммад Салоҳсиз ғалаба қозона билмади.
 
Эслатиб ўтамиз, АПЛ тўпурари Салоҳ жароҳат сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди.
 
Шу тариқа, 90 дақиқа давом этган “мерсисайд” дербисида ғолиб номи аниқланмади. “Ливерпуль” дурангдан сўнг турнир жадвалида 67 очко билан 3-ўринда қолди. “Эвертон” эса 41 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.
 
АПЛ, 33-тур.
“Эвертон” – “Ливерпуль” 0:0
 
“Эвертон”: Пикфорд, Жагелка, Кин, Коулмэн, Бейнс, Шнайдерлин, Дэвис (Банингиме, 79), Уолкотт, Болази (Кэлверт-Льюин, 61), Тосун, Руни (Гуйе, 57).
 
“Ливерпуль” Кариус, Ловрен, Клаван, ван Дейк, Клайн, Вейналдум, Милнер (Окслейд-Чемберлен, 68), Хендерсон, Мане (Фирмино, 74), Соланке, Ингз (Александер-Арнолд, 89).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ливерпуль Эвертон АПЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!