Биринчи бўлиб, “Ҳайдук” жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олганди.
Аввалига 43-дақиқада “Ҳайдук” футболчиси Йосип Радошевич кучли зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди.
Орадан уч дақиқа ўтиб, Гилфи Сигурдсон майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва тахминан 50 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Сигурдсон зарбани йўналтирган вақтда “Ҳайдук” клуби дарвозабони бироз олдинга чиқиб кетганди. Учрашув 1-1 ҳисобида якунланди.
“Эвертон” ушбу натижа эвазига Европа Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Биринчи ўйинда “Эвертон” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.