...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Рўзиқуловнинг “Ўзавтосаноат”даги ўрнини бошқа раҳбар эгаллади


17:28, 25.08.2017 Жамият
 3 837

4 йил давомида таълим соҳасида фаолият юритиб, сўнг Улуғбек Рўзиқуловнинг ўринбосари бўлган Умиджон Салимов “Ўзавтосаноат” раҳбар бўлди.

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб “Ўзавтосаноат” компания раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Умиджон Салимов 24 августдан эътиборан “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Умиджон Салимов “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари сифатида иш бошлаган Улуғбек Рўзиқулов ўрнини эгаллади. Бу ҳақда ишончли манбаларимиз хабар бермоқда.
 
Умиджон Салимов 2013-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари – Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
 
Маълумот учун, Умиджон Зокиржонович Салимов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетини  тамомлаган. 2007 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтида аспирантурани тамомлаган, техника фанлари номзоди.
 
1999-2000 йилларда “Ўзавтосаноат” уюшмасига қарашли “Автосанинвестпроект” АЖда етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.
 
2000-2004 йилларда “Ўзавтосаноат” уюшмасининг молиявий-иқтисодий экспертиза ва кредит бўйича етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.
 
2005-2007 йилларда “Ўзавтосаноат” АКнинг маркетинг бошқаруви, савдо стратегияси ва экспортини ривожлантириш салоҳияти мутахассиси бўлиб ишлаган.
 
2007-2009 йилларда “GM Uzbekistan” ЁАЖ янги лойиҳа бошқариш бўлими бош менежери, 2009-2011 йилларда “General Motors Power-Train Uzbekistan” ЁАЖ бош директори ўринбосари, 2011-2013 йилларда “Ўзавтосаноат” АК раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Умиджон Салимов Ўзавтосаноат GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар