Хитой АҚШ нинг 51 миллиард евролик товарларига янги бож тарифлари қўядиган бўлди.
Кеча, 18 сентябрь куни Хитой ҳукумати АҚШнинг ҳаракатларига нисбатан тезкор жавоб қайтарди. Агар АҚШ фақатгина 50 фоиз Хитой товарларига бож қўйган бўлса, Хитой АҚШдан келган ҳар қандай импорт маҳсулотларига оширилган тарифлар қўйишини маьлум қилди. Ҳозирги кунда америкадан келадиган импорт миқдори 51 миллиард еврони ташкил қилади.
Аммо кўриб турганимиздек, бу савдо урушидаги ҳолатни тенг деб бўлмайди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз Twitter’ида Хитойнинг бундай ҳаракатини фермерлар, ишчилар ҳамда саноат ходимларига ҳужум қилиш орқали АҚШда бўлажак президент сайловига таьсир ўтказишга ҳаракат сифатида баҳолади.
Трамп, шунингдек, Хитой бу ҳаракатлари учун албатта жавоб беришини маълум қилди.