АҚШ Сенати Памела Спратленнинг ўрнини ким эгаллашини аниқлаб берди.
Даниел Розенблум Америка сиёсиё доираларида обрў-эътиборли бўлган, Ўзбекистонни, унинг ички ва ташқи сиёсий хоҳиш-истакларини ҳақиқатан ҳам яхши биладиган дипломат.
Охирги йилларда АҚШ Давлат департаментида Жанубий ва Марказий Осиёнинг, жумладан, Ўзбекистоннинг куратори бўлган. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан ҳам анча маҳсулдор ишлай бошлаганди. У Америка Ҳукумати номидан Ислом Каримов вафоти муносабати билан Тошкентга келиб, таъзия билдирган.
Розенблум Афғонистон борасида Ўзбекистон билан алоқаларни янада чуқурлаштиради, дейиш мумкин. Памела Спратленнинг маҳсулдор фаолиятини янада бойита олади. Муаммоларни мулоқот билан ҳал қилишга интилувчи сиёсатчи.