...
МЕНЮ
ONLINE TV

Долларларни ноқонуний сотган “Давр банк” ходими ушланди


11:21, 19.09.2018 Жамият
 5 207

Кеча “Микрокредитбанк”, бугун “Давр банк” кейингиси ким бўларкин?

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро С.А.нинг аризасига асосан ХТБ “Давр банк” амалиёт бошқармаси олдида тезкор тадбир ўтказилган.
 
Тадбирда мазкур банкнинг 1-тоифали мутахассиси Д.Т. З.А. билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, ноқонуний валюта олди-саоттиси билан шуғалланиб келгани фош бўлган. З.А. истиқомат қилаётган яшаш манзилида ушбу ноқонуний фаолиятни амалга оширишда “яма” сифатида фойдаланиб келинган.
 
Д.Т. ва З.А. 12.000 АҚШ долларини банк олдига олиб келиб, ҳар бир АҚШ долларини 7.990 сўмдан ҳисоблаб, С.А.га 95,8 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланиб, улардан 12.000 АҚШ доллари олиб қўйилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Т ва З.А.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Микрокредитбанк” АТБнинг Бухоро вилояти Жондор туманидаги филиали ходими машина олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1300 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давр банк Доллар жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар