Тожикистон профессионал бокс федерациясининг маълум қилишича, ташкилот томошани ўтказишга рухсат ололмаган.
Лекин “Тож Промоушен” промоутерлик компанияси томонидан “Ахорун” амфитеатрида уюштирилаётган мусобақа Душанбе шаҳри маъмурияти томонидан бекор қилинди.
Тожикистон профессионал бокс федерациясининг маълум қилишича, ташкилот томошани ўтказишга рухсат ололмаган.
Душанбе ижроия ҳокимияти мактубида келтириб ўтилишича, “Ахорун” маданий-кўнгилочар давлат корхонаси спорт мусобақаларини ўтказишга мўлжалланмаган. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Тожикистон профессионал чарм қўлқоп усталарининг жангларини спорт залларида ўтказиш тавсия этилган.
Шунга кўра, Душанбедаги “Ахорун” амфитеатридаги бокс кечаси бўлиб ўтмайди. Ҳозирда Тожикистон профессионал бокс федерацияси жангларни бошқа майдонда ўтказиш чораларини кўрмоқда.