16 та палубага эга бўлган круиз кемасининг баландлиги 70 метрни, узунлиги 362 метрни ташкил этади ва бу Эйфель минорасидан 50 метр узунроқдир.
Мазкур кемани қуриш 2013 йил сентябрда АҚШнинг “Royal Caribbean International” (RCI) кемасозлик компанияси томонидан бошланган эди. Лойиҳа бюджети 1,1 миллиард долларни ташкил этади.
Оғирлиги 120 минг тонналик кемани кўриш учун минглаб одамлар тўпланди. Кема олтита буксир билан денгизга чиқарилди.
“Денгизлар гармонияси”нинг якшанба кунигача давом этадиган биринчи саёҳатида жами 500 киши иштирок этмоқда. Йўловчиларнинг аксарият қисми кеманинг эгалари, инженерлар ва таъминотчилар ҳисобланади
16 та палубага эга бўлган круиз кемасининг баландлиги 70 метрни, узунлиги 362 метрни ташкил этади ва бу Эйфель минорасидан 50 метр узунроқдир.
Кема 6000 минг йўловчига мўлжалланган бўлиб, RCI’га тегишли “Денгизлар жозибаси” ва “Денгизлар оазиси” кемаларидан бир метр кенгроқ ҳисобланади.