...
МЕНЮ
ONLINE TV

Парвозга шайланаётган самолётдаги йўловчи фавқулодда чиқиш эшигини очиб юборди


14:32, 11.03.2016 Олам
 3 381

Эшик очилгандан сўнг, парвоз кечиктирилиб, самолёт қайтадан текширувдан ўтказилган.

Парвозга шайланаётган самолётнинг фавқулодда вазият учун мўлжалланган эшигини “тоза ҳаво олиш учун” очган одам ҳаво кемасидаги экипаж аъзолари ва йўловчиларни таҳликага туширди.  Бу ҳақда “People.com.cn” хабар берди.
 
Маълумотга кўра,  мазкур воқеа Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида жойлашган Ченгду Шуанглиу халқаро аеропортида бўлган.

Самолётнинг орқа қисмида ўтирган йўловчи эркак, тўсатдан салондаги экипаж аъзосига ҳаво кемаси ичидаги ҳарорат иссиқлигини айтиб, чиқиш эшигини учишдан олдин очишни сўраган, рад жавобини олгач, ўзи очиб юборган. Натижада, уч ярим соат давом этадиган парвоз, деярли тўрт ярим соат давом этди.
 
Ченгду Шанглиу халқаро аэропорти вакилининг айтишича, бортида 130 йўловчи бўлган самолёт хавфсизлик дарвозаси яқинида бўлган. Эшик очилгандан сўнг, парвоз кечиктирилиб, самолёт қайтадан текширувдан ўтказилган.
 
Мазкур ҳолатда айбдор деб топилаётган йўловчи, Хитойнинг авиация қонуни бўйича, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Бундан олдин ҳам бунга ўхшаш воқеа Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир бўлган эди, Jet Airways авиакомпанияси самолёти ерга қўнаётган пайтда йўловчи томонидан фавқулодда чиқиш эшиги очилган эди,  дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой Jet Airways Ченгду Шанглиу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!