Компания молиявий қийинчиликлар гирдобида қолган.
Volkswagen автоконцерни 2017 йилнинг охирига қадар деярли уч минг ишчини ишдан бўшатмоқчи. Бу ҳақда “Day.az” хабар берди. Бундан ташқари, компания янги қабул қилинган ишчиларни ишга қабул қилиш имтиёзлари ва вақтинчалик шартнома асосида ишлаётган ходимларни қисқартириш орқали ҳам харажатларни камайтирмоқчи.
Volkswagen 2016 йилги инвестициялар ҳажмини, ўтган йилга нисбатан, бир миллиард еврога қисқартириб, яхши даромад келтирмайдиган автомобиль русумлари ишлаб чиқаришни тўхтатишни ҳам режалаштирган.
Европанинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси 2015 йилнинг сентябрида бошланган жанжал туфайли ўзининг молиявий ҳолати ёмонлашаётгани учун харажатларини қисқартиришда давом этмоқда. АҚШнинг Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги компанияни дизель моторли VW автомобилларининг экологияга етказадиган зарарларини камайтириб кўрсатишда айблагани жанжалга сабаб бўлган эди. Компания обрўсининг тушиб кетиши, савдодаги пасайиш ва катта миқдордаги жарималардан ташқари, бир қанча молиявий ташкилотлар автоконцернга кредит беришни тўхтатиб қўйдилар.

Руслан Сулаймонов