...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё шоу-бизнесидаги энг машҳурлар рейтинги тузилди


14:01, 31.03.2017 Шоу-бизнес
 6 169

Санъаткор ҳақиқатан тиришқоқлик билан ишлади: дунё бўйлаб гастроллар, кино-карьера, реклама ва янги альбом сўзимиз исботидир.

“Forbes” молиявий-иқтисодий журнали дунёдаги энг кучли таъсирга эга инсонлар рейтингини тузиши одат тусига кирган. Бу сафар у шоу-бизнес оламидаги энг машҳур ва таъсир кучига эга 100 нафар юлдуз номини эълон қилди, деб ёзади Dress-code.
                          
Биринчи поғонани Голливуд юлдузи Женнифер Лопес эгаллади. Қўшиқчининг ўтган йилги соф даромади 52 миллион долларни ташкил қилган эди. Санъаткор ҳақиқатан тиришқоқлик билан ишлади: дунё бўйлаб гастроллар, кино-карьера, реклама ва янги альбом сўзимиз исботидир. Шунингдек, Жей Ло тахаллуси билан машҳур хонанда ўзининг янги атирини ҳам тақдим этди.
 
Рўйхатнинг иккинчи ўрнида Американинг энг машҳур телебошловчиси Опра Уинфри бўлса, учликни қўшиқчи Жастин Бибер якунлаган.
 
Рўйхатнинг асосий 10 та ўрнида Рианна, Леди Гага, Бритни Спирс, Ким Кардашьян, Кети Перри, Том Круз, Стивен Спилберг каби машҳурларни кўриш мумкин.
Сумбула

Теглар:Женнифер Лопес Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!