2011 йилда ҳам Франция президенти лавозимида бўлган Николя Саркозининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хакерлар ҳужумига учраганди.
Президентнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Олланднинг лавозимни тарк этиши муносабати билан уюштириладиган кеча ҳақида маълумот ёритилган ва бошқа фойдаланувчиларга таклифнома юборилган. Хабарда 7 майда ўтказиладиган кечада Франсуа Олланд билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтиши айтилган.
2011 йилда ҳам Франция ҳукуматида шунга ўхшаш воқеа юз берганди. Ўшанда президент лавозимида бўлган Николя Саркозининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хакерлар ҳужумига учраганди.
Франсуа Олланднинг саҳифасида пайдо бўлган сохта хабарда “Биз бу хайрлашув базмини 5 йилдан буён кутаётган эдик”, деб ёзилган. Мазкур хабар чоп этилгач, тахминан 1 соатлардан сўнг ўчириб ташланган, бироқ фойдаланувчилар бу маълумотни интернет орқали “тарқатишга” улгуришган.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Францияда президент сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади. Сайловнинг илк босқичи 23 апрелга мўлжалланган.