...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё бўйлаб “Facebook” ва “Instagram” фаолиятида узилиш кузатилди


14:28, 07.08.2017 Технология
 2 079

Ижтимоий тармоқ Скандинавия давлатлари, Болтиқ бўйи ва Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россияда ишламади.

Бугун, 7 август куни “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқларида узилиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда кўпчилик интернет фойдаланувчиларига асосланган ҳолда “DomDetector” хизмати хабар берди.
 
Ижтимоий тармоқ Скандинавия давлатлари, Болтиқ бўйи ва Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россияда ишламаган.
 
“Facebook” расмийлари узилишлар билан боғлиқ ҳолатни олдини олиш бўйича иш олиб бораётганликларини маълум қилдилар.
 
Маълумот учун, 2015 йилда “Facebook” фаолиятида кенг миқёсдаги узилиш содир бўлган эди. камчиликни бартараф этиш учун ижтимоий тармоқ техниклари 1 соатдан кўпроқ уринган эдилар.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Facebook Instagram Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!