
Россия ФВВ матбуот хизматининг маълумотига кўра, 30 июль куни бир гуруҳ ёшлар Ризадеевск қўрғонининг Верхний пруд дарёси бўйида дам олган ҳамда чўмилиш вақтида улардан бири чўкиб кетган.
Жасад 1980 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг жасади, деб тахмин қилинмоқда.
Россия ФВВ Матбуот хизматининг маълумотига кўра, 30 июль куни бир гуруҳ ёшлар Ризадеевск қўрғонининг Верхний пруд дарёси бўйида дам олганлари ҳамда чўмилиш вақтида улардан бири чўкиб кетган. Жабрланган шахснинг дўстлари ҳудуддаги ички ишлар бўлимига йўқолган дўстлари ҳақида хабар берганлар.
Қидирув натижасида жасад дарё тубидан топилди. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.