...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек полвонлари Финляндиядаги мусобақада фаол иштирок этишди


14:17, 07.08.2017 Спорт
 1 803

Ўзбек полвонлари 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Жорий йилнинг 1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси иштирок этди.


 
Эркин кураш бўйича ўтказилган беллашувларда 74 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Иса Шапиев рақибларини сезиларли устунлик билан мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Иса Шапиев ҳал қилувчи финал баҳсида жаҳоннинг амалдаги чемпиони америкалик Майк Жон Холл II га қарши кураш олиб бориб мағлуб этди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
 
Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳсларда Илҳом Баҳромов ҳам мусобақада ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Аввалги жаҳон чемпионатида кумуш медалига сазовор бўлган Илҳом бу сафар финал йўлланмаси тақдири ҳал бўлган беллашувда амалдаги жаҳон чемпиони - эронлик Поя Сулат Дадмарзга кичик ҳисобда ютқазди. Шунга қарамай бронза медали учун курашган Баҳромов хитойлик Хай Фенг Ченгни енгиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
 
Финляндиядаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига сўнгги медални юнон-рум кураши бўйича Тўрабек Тиркашев тақдим этди. Тўрабек илк баҳсда АҚШ вакили Рандон Дрю Мирандани 6:5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда хитойлик Лигуо Саодан 9:1 ҳисобида устун келди. Бироқ, Тиркашев ярим финалда туркиялик Керем Камалга имкониятни бой берди.

 
Аммо Тўрабек Тиркашев молдовалик Сергей Жепанга бронза медали тақдири ҳал бўладиган баҳсда 8:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалига сазовор бўлди.
 
Бу сафарги жаҳон чемпионатида ўзбек полвонлари 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
 
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасини олдинда яна бир жиддий синов кутиб турибди. Навбат 21-26 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида катталар ўртасида жаҳон чемпионатига етиб келди.
 
Яқин кунларда терма жамоа мураббийлар штаби Париж ареналарида Ўзбеистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номини эълон қиладилар. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбек полвонлари Финляндия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!