...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДТМ тест натижаларини кўриб чиқиш муддатини эълон қилди


14:38, 02.08.2017 Жамият
 17 926

Тест синовларида 11 698 нафар абитуриент қатнашмади, 2 764 нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.

Куни кеча республикамизнинг 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди. Унга кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 950 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлса, шулардан 7 725 нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.
 
Ўртача танлов эса 1 ўринга 11,0 тани ташкил этди.
 
Тест синовларини ўтказиш мақсадида 744 минг 271 дона индивидуал тест саволлари комплекти тайёрланди.
 
Тест синовлари 1 080 та бинода жойлашган 21 та махсус аудиторияда ўтказилди.
 
Шу куни жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш учун 17 317 нафар ички ишлар ходимлари, 1 848 та автотранспорт воситалари, жумладан, 84 та ёнғинга қарши экипаж, 362 дона тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб этилди.
 
Тест синовларига 11 698 нафар абитуриент қатнашмади, 2 764 нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди. Тест синовлари жараёнида қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмади.
 
2 август куни тест материалларини қайта ишлаш бошланади ва жараён 17 августда якунига етади.
 
Маълумот учун: 2016 йил тест синовларининг жавоблари 20 август куни эълон қилинган эди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:ОТМ тест синовлари абитуриент автотранспорт воситалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар