АҚШ раҳбари бу иборани исталган вазият юзасидан чиқиш қилганида ёки саволларга жавоб бериш вақтида қўллаши мумкин.
Дональд Трампнинг доимий ибораси бу “We’ll see” жумласи бўлиб, “Ҳали кўрамиз” деган маънони англатади. Журналистларнинг таъкидлашича, АҚШ раҳбари бу иборани исталган вазият юзасидан чиқиш қилганида ёки саволларга жавоб бериш вақтида қўллаши мумкин.
Дональд Трампнинг собиқ сиёсий маслаҳатчиси Сэм Нунбергнинг айтишича, бу иборани тез-тез қўллаши президентнинг сиёсатчи сифатидаги ўрнини белгилаб беради. АҚШ раҳбарининг биографи Майкл Д’Антонио эса Дональд Трамп бу ибора орқали сирлилик таъсирини кучайтиришини маълум қилди.